Алимент тўламаган оталарнинг иши судда кўриб чиқилди.
Алимент пулини ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаган 2 нафар оталарнинг иши Зафаробод тумани “Узун” қишлоқ фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган суд мажлисида кўриб чиқилди. Унда иштирок этганлар фикр мулоҳазалар билдириб, алимент бу боланинг ҳаққи эканлиги, болаларга ғамхўрлик қилиш ота-онанинг мажбурияти эканлиги яна бир бор эслатилиб ўтилди. Сайёр суд мажлисида бир йил давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб келган отага нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.
Жўраев Каромиддин (фамилия ва исми ўзгартирилган) икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлагани учун суднинг қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанлигини ва алимент бу боланинг ҳаққи эканлигини тушуниб етмасдан алиментдан бўлган қарздорликларини тўламаган, у ўз айбиги иқрорлик билдириб, суд давомида ҳам вояга етмаган фарзандларининг онасига алимент пулларини тўлаш чорасини кўрмади. Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг ҳукми билан Жўраев Каромиддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ушбу белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан ўзига тегишли хулоса чиқармай икки ойдан ортиқ ва ундан кўпроқ муддат давомида вояга етмаган фарзандлари олдидаги алимент қарздорликларини тўламаслик бу уларнинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишлиги, агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилиниши тушунтирилди.
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси
С.Низомов