Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ПАХТА ҚАБУЛ ҚИЛИШ МАСКАНЛАРИДА “АРБИТРАЖ” ГУРУҲИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

ПАХТА ҚАБУЛ ҚИЛИШ МАСКАНЛАРИДА “АРБИТРАЖ” ГУРУҲИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

21 сентябрь 2022 йил
298
0

Сўнгги йилларда республикамиз пахтачилик тармоғида амалга оширилаётган бозор механизмларини жорий қилиш, пахта етиштирувчи фермерларни ўз меҳнати натижаларига тўлиқ эгалик қилган ҳолда, тадбиркор сифатида иқтисодий эркин фаолият юритишлари учун кенг шароитни яратиш билан боғлиқ ислоҳотлар, пахта толасини хомашё сифатида сотиш салмоғини кескин камайтириб, кластер тизимида чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қиймат яратиш имкониятларини кенгайтирмоқда.

Шунга кўра, жорий йилда туманда етиштирилган пахта тўлиқ “Жиззах Кентекс” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери томонидан харид қилиниб, унинг таркибидаги пахта тозалаш корхонасида қайта ишланади. 

Тўқимачилик саноатининг муҳим хом-ашёси бўлиб ҳисобланадиган пахта толаси сифати нафақат уни пахта тозалаш корхонасида сақлаш, қайта ишлаш жараёнини тўғри ташкил этилишига, балки далалардаги пахтани сифатли териб олиш, уларни пахта тайёрлов масканларида тўғри қабул қилиш ва ғарамларга нави, намлик ва ифлослик кўрсаткичи бўйича тўғри жамлашга хам боғлиқ.

Шу билан бирга пахтани қабул қилишда нави, ифлослиги, намлиги ва миқдорини тўғри аниқлаш фермер хўжалиги томонидан топширилаётган пахтанинг харид нархларини ҳаққоний белгилаш, пахтанинг кондицион вазни бўйича адолатли устама ва чегирмалар қўллашда муҳим ўрин тутади.

Пахтанинг сифати ва миқдорини аниқлаш натижалари тайёрлов маскани лабораториялари ходимларининг синовларни ўтказиш малакаси, стандарт талабларини билишлари, синовларда қўлланиладиган синов воситалари ва жиҳозларнинг талабларга жавоб беришига боғлиқ.

Туманда пахтани топшириш ва қабул қилиш иштирокчилари томонидан пахтани қабул қилиш, синовларни ўтказиш тартибини ўрганиш ҳамда ноўрин низоли ҳолатларни келиб чиқишини олдини олишда “Арбитраж гуруҳ”и томонидан амалий ёрдамлар берилмоқда.

Топширилаётган пахтадан намуналар олиш, сифат кўрсаткичларига қўйиладиган техник талаблар ва уларни аниқлаш усуллари Пахта техник шартлар - O’z DSt 615, Уруғлик пахта техник шартлар - O’z DSt 642, Намуна танлаб олиш - O’z DSt 643, Ифлосликни аниқлаш - O’z DSt 592 ҳамда Намликни аниқлаш - O’z DSt 644 давлат стандартлари билан тартибга солинади. Бу эса нафақат фермер хўжаликлари учун, балки лаборатория ходимлари ҳамда “Арбитраж гуруҳ”и учун ҳам айни муддао ҳисобланади.

“Ўзагроинспекция”нинг Зафаробод туман бўлими катта инспектори А.Тажикулов тел: 99-096-23-89

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар