Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Даладаги эмас, Хирмондагиси ҳисоб.

Даладаги эмас, Хирмондагиси ҳисоб.

17 сентябрь 2022 йил
333
0

“Пахта-2022”  мавсумида пахта хом-ашёсини сифатли қабул қилишда “Ўзагроинспекция”нинг Зафаробод туман бўлими инспекторлари доимий назорат олиб боришмоқда.

Туманда жорий йилда 9 минг гектар майдонда ғўза парваришланган бўлиб, 32 минг 330 тонна пахта хом-ашёси топшириш режалаштирилган.

Туманда пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ва пахта қабул қилувчи корхона ўртасида пахта хом-ашёсини қабул қилишда соф (физик) вазн билан кондицион вазн ўртасидаги фарқларнинг ҳаққонийлиги ва чегирмаларнинг қўлланилиши бўйича юзага келадиган низоларни адолатли ҳал этиш ва
2022 йил ҳосили учун пахта хом-ашёсини сифатли ва белгиланган талаблар асосида қабул қилишда амалий ёрдам бериш бўйича “Арбитраж гуруҳ”и таркиби тузилди ҳамда уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Хусусан, мазкур “Арбитраж гуруҳ”и пахта терими мавсумида фермер хўжаликлари ва пахтани қабул қилиш корхоналари ўртасида топширилаётган пахта хом-ашёсининг сифати бўйича юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор равишда ҳал этиб боради.

Бунда,

-пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш ва кластерлар томонидан фермер хўжаликларидан қабул қилиб олинаётган пахта хом-ашёсининг сифати, нави ва намлиги бўйича лаборатория текширувлари тўғри ўтказилиши;

-фермер хўжаликлари томонидан топширилаётган пахта хом-ашёсини қабул қилишда юзага келадиган низоларни адолатли ҳал этилиши ҳамда соф (физик) вазн билан кондицион вазн ўртасидаги фарқларнинг ҳаққонийлиги ва чегирмаларнинг адолатли қўлланилишини;

-низоли ҳолатларда лаборатория синовлари давлат стандартлари, яъни, пахтани қабул қилишда техник шартлар - O’z DSt 615, уруғлик пахта техник шартлар - O’z DSt 642, намуна танлаб олишни - O’z DSt 643, ифлосликни аниқлашни - O’z DSt 592 ҳамда намликни аниқлашни - O’z DSt 644 сифат кўрсаткичларини аниқлаш усуллари талаблари асосида ўтказилишини назорат қилиш ишчи гуруҳ аъзоларининг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Бугунги кунга қадар 2022 йил пахта ҳосилини қабул қилишда туман “Арбитраж гуруҳи”га жами 3 та ҳолат бўйича мурожатлар келиб тушди.

Хусусан, тумандаги “Чирловуқ даласи” фермер хўжалиги раҳбари томонидан келиб тушган мурожаатига асосан, 1-синовда намуна олинган пахта хом-ашёси таҳлили нави-1 ва синфи-3, ифлослик даражаси 13,3 %, намлик даражаси 11,1 % бўлган. “Арбитраж гуруҳи” аъзолари назоратида ҳолат ўрганилди ва қайта таҳлил ўтказилганда, нави-1 ва синфи-2, ифлослик даражаси 13,3 %, намлик даражаси 10,1 % бўлганлиги аниқланди.

Шу каби, “Мададкор Қуш” фермер хўжалиги раҳбари томонидан келиб тушган мурожаатига асосан, 1-синовда намуна олинган пахта хом-ашёси таҳлили нави-1 ва синфи-3, ифлослик даражаси 15,8 %, намлик даражаси
12,2 % бўлган. “Арбитраж гуруҳи” аъзолари назоратида ҳолат ўрганилди ва қайта таҳлил ўтказилганда, нави-1 ва синфи-2, ифлослик даражаси 15,8 %, намлик даражаси 11,2 % бўлганлиги аниқланган бўлса, “Хусайн Шерхон” фермер хўжалиги раҳбари томонидан келиб тушган мурожаатига асосан,
1-синовда намуна олинган пахта хом-ашёси таҳлили нави-1 ва синфи-3, ифлослик даражаси 13,3 %, намлик даражаси 11,4 % бўлган. “Арбитраж гуруҳи” аъзолари назоратида ҳолат ўрганилди ва қайта таҳлил ўтказилганда, нави-1 ва синфи-2, ифлослик даражаси 13,3 %, намлик даражаси 10,4 % бўлганлиги аниқланиб лаборатория ҳулосалари ўзгартирилди.

“Арбитраж” гуруҳига келиб тушган мурожатларнинг хар 3 та ҳолатида ҳам фермер хўжалиги фойдасига ҳал этилди.

Шунингдек, “Жиззах Кентекс” МЧЖ қарашли “Корхона қоши” пахта қабул қилиш маскани лаборатория мудири, лаборанти ҳамда 1-зона товаршуносига пахта хом-ашёсини қабул қилишда юқоридаги давлат стандарти талабларига амал қилган ҳолда қонунбузилишига йўл қўймаслик борасида огоҳлантирув хатлари берилди.

“Ўзагроинспекция”нинг Зафаробод тумани

бўлими катта инспектори А.Тажикулов 

тел: 99-096-23-89

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар