"Пахта миллий бойлигимиз". Зафаробод туманида ҳам пахта мавсуми бошланди.
Пахта миллий бойлигимиз. Уни нес-нобут қилмасдан, совуқ кунларга қолдирмасдан ўз вақтида териб олишлик хозирги куннинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Олтин куз эса азал-азалдан пишиқчилик, мўл-кўл ҳосилни йиғиш ва сарфланган меҳнат самарасини кўриш мавсуми ҳисобланади. Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб оқ олтин, яъни ризқу рўзимиз бўлган пахта ҳосилини териш ишларига уюшқоқлик ила киришилди. Ғўза меҳр талаб эканлигини халқимиз яхши билади. У деҳқоннинг қалб қўри, кўз нури ва қайноқ меҳридан қувват олиб яшнайди, унинг кечани-кеча, кундузни-кундуз демай қилган фидокорона меҳнати туфайли мўл ҳосил тўпланади.
Зафаробод туманида яхши ниятлар билан пахта терими бошланди. Жорий йил туман бўйича 9 минг гектар майдонга, 270 та фермер хўжалигига 35166 тонна пахта хом ашёси териб олиш режалаштирилган. Пахта теримига маҳаллий 48 отряд шакллантирилди. Айни вақтда "Даладаги нарвон", "Қоровилбек Басир", "Тилсим ишончи", "Жўлтойбой" ва бир қанча фермер хўжаликларида пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари давом этмоқда. "Муххамжон Асилбек" фермер хўжалиги 11 гектар майдонда 31 тонна шартномавий режани қисқа муддатларда ўртача 28-29 центнердан давлатга сотиш режасини 100 фоизга бажарди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.