Зафаробод тумани "Чўлигулистон" ҚФЙда, туман ҳокимининг Сайёр қабули бўлиб ўтди.
Аҳолининг дардини тинглаш ва мавжуд муаммоларни атрофлича ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 25 август куни Зафаробод тумани "Чўлигулистон" ҚФЙда, туман хокими Рахманов Ўткирбек томонидан, Сайёр қабул бўлиб ўтди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда 47 нафар фуқаролар қатнашди. 8 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Асосан моддий ёрдам, ички йўллар таъмири, ичимлик-оқава сув, чироқлар ёритиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)