Зафаробод тумани "Чимқўрғон" ҚФЙда ёшлар билан Сайёр қабул бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.
Жорий йилнинг 25 август куни Зафаробод тумани "Чимқўрғон" ҚФЙда Зафаробод тумани ДСИ бошлиғи, сектор раҳбари А.Исломов раҳбарлигида ёшлар билан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари ҳақида очиқ-ойдин гапирди.
Қабулда 18 нафар ёшлар қатнашди. 11 нафар ёшлардан мурожаатлар келиб тушди. Асосан моддий ёрдам, контракт, тиббий ёрдам ва керакли асбоб-ускуна ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди. Шунингдек қабулда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.