Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида одамлар ва хайвонлар ўртасида қутуриш касаллигининг олдини олиш борасида кўргазмали махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.

Зафаробод туманида одамлар ва хайвонлар ўртасида қутуриш касаллигининг олдини олиш борасида кўргазмали махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.

22 февраль 2023 йил
105
0

Зафаробод тумани ФВБ, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, туман Санитар эпидимиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман Ободонлаштириш бошқармаси бўлимлари билан ҳамкорликда одамлар ва хайвонлар ўртасида қутуриш касаллигининг олдини олиш борасида семинар ўтказилди. Мазкур семинарда фуқаролар ва мутасадди ташкилотлар иштирок етиб, уларга қутуриш касаллигини олдини олиш бўйича масъул мутахасислар томонидан тушунтиришлар берилди.

 

Шундан сўнг тадбир давомида одамлар ва хайвонлар ўртасида қутуриш касаллигининг олдини олиш борасида кўргазмали махсус тактик ўқув машқи ўтказилди. Жумладан махсус тактик ўқув машқида Фавқулодда вазиятлар қуйи давлат тизими хизматларининг куч ва воситалари саф кўриги ўтказилгандан сўнг, туман Ободонлаштириш бошқармасининг ит овлаш бригадаси ҳодимлари томонидан қаровсиз, дайди итларни тутиш, уларни сақлаш ва йўқ қилиш каби кўргазмали амалий ҳаракатлар олиб борилди.

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар