Зафаробод туманида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Бугун Зафаробод тумани “Беклар” тантаналар саройида туман ҳокими ташаббуси билан 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Юртимизга ҳар йили баҳор фаслининг илк даракчиси каби кириб келадиган бу байрамни гўзаллик ва нафосат айёми сифатида шоду хуррамлик билан нишонлаймиз. Унинг айнан баҳор фаслида нишонланиши ҳам ўзига хос мазмунга эга. Бу мазмун шундан иборатки, ўзининг гўзаллиги, меҳри, саховати билан аёл зоти баҳорга, мана шу бетакрор фаслга жуда-жуда ўхшаб кетади.
Байрам тадбирида сўз олган туман ҳокими Ўткирбек Рахманов хотин-қизларни бугунги байрам билан самимий табриклаб, бир гуруҳ фаол хотин-қизларга фахрий ёрлиқ ва байрам совғаларини топширди.
Шундан сўнг туман маданият ва туризм бўлими, халқимиз ардоғидаги севимли санъаткорлар ва кулгу усталари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.