Зафаробод туманида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрам тадбири бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 18-декабрь куни Зафаробод туманида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрам тадбири бўлиб ўтди. "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида туман хокими Ў.Раҳманов, соҳа илғорлари, фахрийлар, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тантанада туман хокими Ўткирбек Раҳманов сўзга чиқиб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда фаол иштирок этаётган Зафарободлик деҳқонлар, миришкор ғаллакор, боғбону сохибкорлар, илғор пиллакорлар, фермер вакилларини самимий муборакбод этдилар.
Шунингдек тадбир давомида қишлоқ хўжалигида фидойилик билан самарали меҳнат қилиб келаётган соҳа вакиллари фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан муносиб тақдирландилар. Байрам тадбири давомида, санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар иштирокчиларнинг кўнглига байрамона кайфият улашди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.