Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманининг ташкил топганлигининг 50 йиллик шодиёнаси кенг нишонланди.

Зафаробод туманининг ташкил топганлигининг 50 йиллик шодиёнаси кенг нишонланди.

15 март 2023 йил
126
0

Бугун, Зафаробод тумани “Беклар” тантаналар саройида Зафаробод туманининг ташкил топганлигининг 50 йиллик шодиёнаси бўлиб ўтди. Байрам тадбирида Зафаробод тумани хокими, мутасадди ташкилотлар , фахрийлар, нуроний ота-онахонлар иштирок этишди.

 

 

 

Байрам тадбирида Зафаробод тумани ҳокими Ўткирбек Рахманов сўзга чиқиб, Зафаробод туманининг ташкил топганлигининг 50 йиллик шодиёнаси билан муборакбод этди.

Тадбирда Зафаробод тумани барпо этилиши, бугунги кундаги равнақига ўзининг ҳиссасини қўшган фахрийлар, нуронийлар меҳнати эътироф этилиб, уларга эсдалик совғалари туман ҳокими томонидан топширилди.

Байрам давомида туман маданият ва туризм бўлими ва халқимиз ардоғидаги севимли санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

 

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар