Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

31 март 2023 йил
149
0

Жорий йилнинг 31 март куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 56-сессияси бўлиб ўтди.

 

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ўтагул Бойжанова, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор туман ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раисининг туман судининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир 2022 йил иккинчи ярмидаги фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида.

2. Зафаробод тумани Халқ қабулхонаси мудирининг туман маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан ахбороти тўғрисида.

3. Сектор раҳбарларининг ҳудудда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлари юзасидан ҳисоботлари тўғрисида.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

5. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарининг туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.

6. Туманда Референдум ўтказувчи участка комиссиялари  таркибига номзодларни тавсия этиш тўғрисида.

7. “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисида.

8. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида.

9. Бошқа масалалар.

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар