Жорий йилда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Зафаробод туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобига қанча маблағ йиғилгани маълум қилинди
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамига жорий йил 1-чорагида маҳаллий бюджетлар даромадининг режадан ортиқ бажарилишидан ва суд ҳужжатлари ижроси бўйича тушган маблағларидан жами 93818,0 минг (тўқсон уч миллион саккиз юз ўн саккиз минг) сўм пул маблағлари тушган бўлиб, сектор рахбарлари тегишли маҳалла фуқаролар йиғини билан биргаликда туманда аниқланган ижтимоий химояга мухтож бўлган хонадонларнинг тасдиқланган рўйхатларига ва Халқ депутатлари туман кенгаши қарорига асосан шу кунгача жами 74 та эҳтиёжманд хонадонларнинг оила аъзолари соғликларини тиклаш, уй-жойини таъмирлаш, жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ва бошқалар учун моддий ёрдам сифатида фуқароларнинг банк пластик карталарига жами 73000,0 минг (етмиш уч миллион) сўм ўтказиб берилди. Бундан ташқари 10 та “Темир дафтар” рўйхатида турган оилага 45492,0 минг (қирқ беш миллион тўрт юз тўқсон икки минг) сўмлик қуёш сув иситиш тизими ўрнатиб берилди. Эҳтиёжманд оилаларнинг 170 нафар фарзандларига тарқатилган “Янги йил” совғаларидан бўлган қарздорликни қоплаш учун таъминотчи корхонага 45000,0 минг (қирқ беш миллион) сўм ўтказиб берилди.
Бу каби хайрия ва саховат ишлари туманимизда давом этмоқда.