Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда болаларни хорижий мамлакатлар ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Қонун (ЎРҚ-823 15.03.2023 й) билан “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”га ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Жиноят кодексининг «1221-модда. Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, худди шундай хатти-ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса ёхуд Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган ва чет давлат ҳудудида турган боланинг суд томонидан белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтарилишини таъминламаслик, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.
Шунингдек, ўша қилмиштакроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳамда, ўша қилмишўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган боланинг Ўзбекистон Республикасига қайтарилишини жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кун ичида таъминлаган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади, бундан ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек илгари ушбу модда бўйича жавобгарликдан озод қилинган шахслар мустасно»лиги белгиланган.
Бундан ташқари,Маъмурий давобгарлик тўғрисдаги кодексига, Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс бу ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойда амал қилаётган қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилиши, белгиланган.
Шунингдек, Кодекс 476-модда. Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган билан тўлдирилди
Ҳамда боланинг чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирилганлиги ҳақидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда кўпи билан ўттиз кунлик муддат белгилаган ҳолда суд мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг зиммасига болани чет давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига қайтариш ёхуд ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини юклатади. Отанинг, онанинг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахснинг илтимосномасига кўра мазкур муддат яна ўттиз кунга узайтирилиши мумкинлиги белгиланди.
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахронов