Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод тумани "Чимқўрғон" ҚФЙда Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами катта шодиёна билан нишонланди.

Зафаробод тумани "Чимқўрғон" ҚФЙда Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами катта шодиёна билан нишонланди.

29 август 2023 йил
92
0

Зафаробод тумани "Чимқўрғон" ҚФЙда “Янги ҳаёт учун Янги Ўзбекистон учун” шиори остида Мустақиллигимизнинг қутлуғ 32 йиллик байрамига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Т.Қодиров, туман ҳокими Ўткирбек Рахманов, туман Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар ва "Чимқўрғон" маҳалла аҳолиси иштирок этди.

 

 

Тадбирда, туман ҳокими Ўткирбек Рахманов сўзга чиқиб Мустақиллигимизнинг қутлуғ 32 йиллик байрами билан самимий муборакбод этди.

Шундан сўнг байрам иштирокчилари пойтахтдан ташриф буюрган таниқли хонандалар Ботир Қодиров, Улуғбек Ҳолиқов, Адолат Исмоилова ва бошқа хонандаларнинг ҳар бир чиқишларини олқишлар билан кутиб олишди.

 

 

 

Байрам тадбири давомида сўз устаси Ўткир Мухаммадхўжаев ўзининг байрам табриги ва қизиқарли чиқишлари билан иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Мустақиллик байрами шарафига ташкил қилинган мушакбозлик, айниқса, тадбир якунида иштирокчиларга ўзгача байрам шукуҳини улашди.

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар