Йўлларда рейд.
Ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш вақтида йўл белгилари ва қоидаларига алоҳида эътибор талаб қилинади. Лекин кўпчилик ҳайдовчилар йўл қоидаларини бузиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этадилар. Бу эса ўз навбатида маъмурий жарима қўлланилишига сабаб бўлади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилган, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиш амалиёти жорий қилинган.
Айрим ҳуқуқбузарлар жаримани имтиёзли муддат у ёқда турсин, ихтиёрий муддатда ҳам тўлашдан бўйин товлайди. Аксарият ЙҲХБ органлари томонидан қўлланилган жарималар 60 кун муддат ўтгандан сўнг мажбурий ундирувга қаратилади.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими томонидан жорий йилнинг Ноябрь ойида ЙҲХБ органлари томонидан қўлланилган 66 та 24,6 млн. сўмлик жарималар ундирилган бўлса, 13 та автотранспорт воситалари жарима майдончаларига жойлаштирилди.
Жарималар ўз вақтида тўланиб борилганда, ушбу автомобиллар хатланмаган ва бундай ортиқча ҳаракатлар қилинмаган бўлар эди.
Бюронинг Зафаробод туман бўлими бошлиғи 1-даражали юрист О.А.Наврўзов