Зафаробод туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича медиа-тур ўтказилди.
Жорий йилнинг 28-ноябрь куни Зафаробод туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича медиа-тур ўтказилди. Медиа-турда туман ОАВ ходимлари иштирок этди. Медиа-тур аввалида “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Зафаробод туман филиали бошлиғи Д.Ахмедов жорий йилда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг, “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Зафаробод туман филиали фаолияти билан яқиндан танишиш учун ташриф буюрилди.
Зафаробод туманидаги Самарқанд МФЙ ва Бўстон МФЙ худудларида жойлашган 26 та 2 қаватли биноларига 3.3 км оқова сув учун янги тармоқ ётқазиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Битта оқова сув иншоати (КНС) реконструкция қилинди, 1 та КНС янги қурилди. Ушбу қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида жами 485.0 миллон сўм маблағ сарфланди. Узун ҚФЙ худудида жойлашган заҳирадаги сув узутиш иншоати (СУИ) тўлиқ реконструкция қилиниб 1425 м янги тармоқ тортилиб, махалла ички тармоғига уланди. Сув узатиш иншоатига борувчи 2.6 км масофага д-225 мм янги тармоқ ётқизилди. Жами 3183.0 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Ёрқин ШФЙ худудидаги Барлос махалласидаги кўчаларга 2.5 км янги тармоқ ётқизилиб, хонадонларга тоза ичимлик суви етказиб берилди, қурилиш-монтаж ишлари учун 175.0 миллион сўм маблағ сарфланган. Шунингдек худудда жойлашган 17та 2 қаватли турар жой биноларининг оқава суви учун 2.0 км масофадаги янги тармоқ ётқизиш ва 1 та (КНС) реконструкция қилиш ва қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Жами 1900.0 миллино сўм маблағ сарфланди.
Бирлик ҚФЙ худудида жойлашган Олмазор махалласидаги кўчаларга жами 12.3 км янги ичимлик сув тармоғи тортилиб, хонадонларга тоза ичимлик сув етказиб берилди. Бу қурилиш-монташ ишларини амлага ошириш учун 2521.0 миллион сўмлик маблағ сарфланди. Пахтакор сув узатиш иншоати томонидан Ёрқин ШФЙ ва Бирлик ҚФЙ худудларида жойлашган сув узатиш иншотларига борувчи д-315мм 8.4 км ва д-225 мм 7 км асосий тармоқлар қайтадан янги тортилди. Ушбу қурилиш-монташ ишларини амалга ошириш учун жами 2700.0 миллион сўмлик маблағ сарфланди. Нурафшон ШФЙ худудида жойлашган Нуробод қўчасига д-63 мм 1.2 км масофага ичимлик сув тармоғи ётқизилиб, ичимлик суви чиқариб берилди ва қурилиш-монташ ишларини амалга ошириш жараёнида 120.0 миллион сўм маблағ сарфланди. Шунингдек Нурафшон ШФЙ худудида жойлашган 18 та 2 қаватли турар-жой бинолари учун 1.2 км масофага сув тармоғи ётқизилиб, 1850.0 миллион сўмлик маблағ сарфланди. Нурафшон ШФЙ худудидаги Тинчлик аҳоли пункити ва Тўқирсой махалласига, Писталикент ШФЙ сув узатиш иншоатидан борувчи д-110 мм, д-90мм бўлган п/э қувурлари орқали 13.0 км масофага тармоқлар ётқизилди. Бу ишларни амалга оширишда 1150.0 миллион сўмлик маблағ сарфланди. Чимқўрғон ҚФЙ Балиқли махалласидаги кўчаларга ичимлик сув чиқариб бериш учун 1 та артезан қудуғи қазилиб, 3.28 км масофага ичимлик сув тармоғи тортиб берилди. Ушбу қурилиш ишларини амалга ошириш учун 1611.0 миллион сўм маблағ сарф қилинди.
2023 йил 11 ойи давомида ичимлик тармоқлари туман бўйича жами 51,705 км қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Ушбу ишларни амалга ошириш жараёнида 7728.0 миллион сўмлик маблағ сарф қилинди. Худуддаги кўп қаватли турар-жой бинолари учун жами 6.5 км оқава сув тармоқлари тортилиб, 4235.0 миллион сўмлик маблағ сарф қилинди. Шунингдек 1 та сув узатиш иншоати тўлиқ реканструкция қилиш ва 1 дона артезан қудуғи қазиш, қурилиш-монтаж ишларига жами 3237.0 миллион сўмлик маблағ сарфланди.
Медиа-тур давомида келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича берилган саволларга “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Зафаробод туман филиали бошлиғи Д.Ахмедов томонидан атрофлича жавоблар бериб борилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.