Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

16 январь 2024 йил
107
0

Ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги айрим далаларда пахта терилмай қолиб кетди. Энди эса ғўзадан ўтин сифатида фойдаланишяпти. Эсиз...” мазмунида хабар тарқалган.

https://t.me/sizdantelegram/45038 

                                     

Мазкур акс этган ҳолатлар юзасидан туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилди. Ишчи гуруҳ томонидан тумандаги фермер хўжаликлари дала майдонлари ўрганилганда Ҳамид Олимжон СИУ ҳудудидаги бошқа йўналишга ихтисослаштирилган “Мухаммаджон Асилбек” фермер хўжалиги томонидан солиқ ва бошқа тўловлардан бўлган қарздорликни сўндириш мақсадида ўз маблағи ҳисобидан мавжуд 20 гектар майдонига пахта экилганлиги, ушбу 20 гектар майдонининг 5 гектарида суғориш ишлари ўз вақтида амалга оширилмагалиги натижасида пахта кеч етилганлиги сабабли ушбу майдонида иккинчи терим пахта терилмасдан қолганлиги, бугунги кунда ушбу 5 гектар майдондаги ғўза поя фуқаролар томонидан қишки мавсумда уйларни иситиш учун фойдаланиш мақсадида ўрилаётганлиги аниқланди.

 

Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар