Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди.

Зафаробод туманида аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди.

29 январь 2024 йил
131
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 15-ноябрдаги "Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-366-сонли қарори, "Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-306-сонли ҳамда 2024-йил 9-январдаги "2024-йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-7-сонли қарори мазмун моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субектларига етказиш юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди.

 

 

Семинарда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори биринчи ўринбосари Б.Эгамов, Вилоят ишчи гуруҳ вакили О.Мусанов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Адилов, ҳоким ёрдамчилари, тадбиркорлик субектлари, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган аҳоли вакиллари иштирок этишди.

 

 

 

Семинар давомида Республикада фаолият олиб бораётган банк тизими вакиллари ва соҳа мутахассислари томонидан ушбу қарорларнинг мазмун моҳияти тушунтирилди. Семинар савол-жавоблар, таклиф ва мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар