РАСМИЙ МУНОСАБАТ.
Зафаробод тумани «Писталикент» ШФЙда яшовчи фуқаро Шахобова Дилором Холиқовнаганинг «facebook» ижтимоий тармоғи орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига йўллаган мурожаатлари кўриб чиқилди. Мурожаатда муаллиф 2-гуруҳ ногирони эканлиги, боқувчиси йўқлиги, яшаб турган уй-жойининг кадастр ҳужжатлари ноқонуний бўлганлиги ва бошқа масалада амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Аниқланишича, Зафаробод тумани ҳокимлиги томонидан 27.09.1993 йилда берилган уй-жойни шахсий мулк эканлигини тасдиқловчи 2745-сонли давлат ордерига асосан фуқаро Шахобова Дилором Холиқовнага «Писталикент» ШФЙ Деҳқонобод (Ч.Валихонов) кўчасида жойлашган 8- уй 1-хонадонга мулк ҳуқуқи берилган.
Шундан сўнг мазкур ордерга асосан, Зафаробод тумани “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати” ДУК ходимлари А.Х ва А.А лар томонидан Д.Шахобова номига кадастр йиғма жилди шакллантирилиб, 17.11.2010 йилда 286-сон билан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар Давлат рўйхатидан ўтказилган. Кейинчалик фуқаро нотариал идора орқали ўзига тегишли бўлган турар жойни жияни Ш.Шодиев номига ўтказиш учун борганида нотариал идора ходимлари уй-жойни шахсий мулк эканлиги тўғрисидаги давлат ордери соҳта эканлиги тўғрисида фуқарога маълум қилишган ва фуқаронинг ҳужжатларини рад этишган.
Шундан сўнг, фуқаро Д.Шахобова Зафаробод тумани прокуратурасига мурожаат қилиб, унга ҳужжатларини расмийлаштирган ходимларига нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, фуқаро Д.Шахобованинг уй-жойига кадастр ҳужжатини расмийлаштирган мутахассислар А.Х ва А.А лар ишда тўпланган далиллар ва ҳужжатларга кўра уларнинг хатти-ҳаракатларида ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми «б» бандида кўрсатилган жиноят таркиби бўлганлиги, аммо жавобгарликка тортишнинг муддати ўтиб кетганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси 1-қисми 1-банди билан жиноят иши қўзғатишдан рад қилинган ва фуқаро Д.Шахобовага яшаш хонадонига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан судга мурожаат қилиши тушунтирилган.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.