Зафаробод туманида “Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни ва ишсизликни бартараф этиш ҳамда “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 5-босқичини амалга ошириш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Жорий йилнинг 12 февраль куни Зафаробод тумани ҳокимлиги мажлислар залида “Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни ва ишсизликни бартараф этиш ҳамда “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 5-босқичини амалга ошириш бўйича йиғилиш ўтказилди. Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Ш.Жавлонов. туман ҳокими в.в.б Ж.Адилов, сектор раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” иштирок этди.
Тадбирда «Аёллар дафтари»ни шакллантириш натижасида тоифалар кесимида киритилган хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни барвақт олдини олиш ҳамда уларни бандлигини таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати