Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ПҚ-5-СОНЛИ ҚАРОРИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ПҚ-5-СОНЛИ ҚАРОРИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

23 февраль 2024 йил
222
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январда “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Унга кўра, сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинди.

Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилади.

Сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари амалга оширилган ишлар юзасидан бир йилда икки марта халқ депутатлари туман Кенгашларига хисобот бериб боради.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.

Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сувкредит.уз платформаси орқали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.

Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича ҳаражатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ушбу технологиялар жорий қилинган миқдорда ажратилади.

Қорақолпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларга тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошадиган қисми Давлат бюджети томонидан қоплаб берилади.

Суғориладиган ерларда янги боғлар, узумзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этишда хулосалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фақат сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш шарти билан берилади.

Жиноят ишлари бўйича

Зафаробод туман суди раиси  Ж.Бахронов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар