Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Судья ва ёшлар учрашуви

Судья ва ёшлар учрашуви

06 март 2024 йил
58
0

Жиззах вилоят суди судьяси Н.Эрназаров ҳамда Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахроновлар томонидан ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида туманнинг “Бирлик” ҚФЙда жойлашган 13-мактабда учрашув ўтказилди.

 

Тадбирда Жиззах вилоят суди судьяси Низомиддин Эрназаров ва туман суди раиси Журабек Бахронов томонидан қонунчиликдаги янгиликлар, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили эканлиги ҳақида батафсил, мисоллар асосида тушунчалар берди.

Шунингдек, тарғибот тадбири давомида мактаб ўқувчилари билан содир этилаётган жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, оилавий низолар юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Зафаробод туман суди девонхона мудири Азизбек Қурбонов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар