МАЖБУРИЯТНИ УНУТГАН ОТА.
Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 2014 йил сентябрь ойидаги суд буйруғига асосан Маннонов Абдухошим (фамилия ва исми ўзгартирилган) вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши лозим бўлсада, фарзандлари учун алимент пулини тўлашдан бош тортиб келган.
Мазкур ижро иши юзасидан Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Бироқ, қарздор ота ўзига тегишли хулоса чиқармасдан алимент тўлашдан бош тортиб келганлиги сабабли 2022 йил ноябрь ойида судни қарори билан унга
15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Маннонов Абдухошимга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Минг афсуски, Маннонов Абдухошим маъмурий жавобгарликка тортилганлигидан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун жами 42 миллион сўм алимент тўламаганлиги сабабли унга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди томонидан очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Қарздор ота вояга етмаган фарзанининг онасига алимент пулларини тўлаш чорасини кўрмаганлиги сабабли унга нисбатан Жиноят кодексининг
122-моддаси 1-қисми билан саккиз ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва у суд залидан қамоққа олинди.
Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман судининг раиси Ж.Бахронов