Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Зафаробод туманида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

25 март 2024 йил
219
0

Жорий йилнинг 25 март куни Зафаробод туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2023 йилдаги ПФ-158-сон-фармони 1.3 бандидиги, Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар бўйича Матбуот анжумани бўлиб ўтди.  Анжуманда туман ОАВ ходимлари, корхона – ташкилотлар иштирок этди. Анжуман даставвалида сўз олган Зафаробод тумани "Инсон" ижтимоий маркази директори Абдуллаева Зубайда олиб борилган ишлар бўйича ҳисобот бериб ўтди.

 

Зафаробод туманида 2024 йилдан  бугунги кунга қадар 8 нафар  ногиронлиги бўлган шахслар реаблитация воситалари (2 та электр юритмали аравача, 2та кресло аравачаси , 1та эшитиш мосламаси,  2 та ҳасса ва 1 та қўлтиқтаёк) билан таъминланди. Йил давомида ўрганиш натижаларига қараб   ПОМ ва РТВ га мухтож шахсларга протез-ортапедия ва реаблитатция қилишнинг техник воситалари билан таминлаб бориш  чоралари кўрилди. Туманда 2022-2023 йиллар давомида етим ва ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган 4 нафар болалар уй-жой билан таъминган. 2024 йилда етим ва ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган 1нафар болани уй-жой билан таминлаш  режалаштирилган. Зафаробод туманида кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартибига киритилган ўзгартиришларни амалиётга тадбиқ этиш ҳамда унинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича туман штаб таркиби ва йўл харитаси ишлаб чиқилган ва туман ҳокими томонидан 2023-йил 28-ноябр куни тасдиқланган. Туманда ижтимоий нафақа олувчилар сонини 2024-йил 1-октябрга қадар тартибга солиш графиги туман ҳокими томонидан тасдиқланган ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жиззах вилояти бошқармасига тақдим этилган. Ушбу графикка асосан 2024-йил 1-октябрга қадар ижтимоий нафақа олувчилар сонини 2237 нафарга камайтириш (20 %) кўзда тутилган. 2024-йил январ ҳолатига кўра жами оилалар сони 11186 та шундан 2023 йил ноябр ойида Ягона реестрда нафақа олувчи оилалар сони 3680 та бу жами оилалар сонига нисбатан 33.6 % ни ташкил этади. 2024 йил март ойига келиб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ дастурида нафақа олувчи оилалар сони 2752 та бўлиб жами оилалар сонига нисбатан 25.1 % ни ташкил этади. Марказ томонидан 2024 йил март ойида нафақа олувчи оилаларнинг оилавий шароити ўрганилиб, нотўғри нафақа тайинланган 150 нафар оилаларнинг (ариза ва далолатномаларга кўра) нафақалари тўхтатилди. 

Анжуман давомида Зафаробод тумани "Инсон" ижтимоий маркази директори Абдуллаева Зубайда ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоблар берди.

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар