Болар таъминоти долзарб мавзу...
Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари доимий назоратга олинган бўлиб, алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаган қарздорларга нисбатан қонуний чоралар қўлланилиб келинмоқда.
Шунингдек, давлат ижрочилари томонидан алимент ундирувлари алоҳида назорати йўлга қўйилган ҳамда алимент ундирувлари қарздорлардан белгиланган муддатларда ундириб борилиши таъминланмоқда.
Жумладан, ФИБ Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ш.Эргашевдан ундирувчи М.Имомназарова фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракаталри адвомида қарздор 12 млн. сўм алимент пуллари ундириб берилиш таъминланди.
Бюронинг Зафаробод туман бўлими давлат ижрочиси 2-даражали юрист А.Н.Холосов