Бола таъминотидан шаҳсий манфаатини устун кўрган оталарга чора кўрилди.
Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари доимий назоратга олинган бўлиб, суд қарорига асосан белгиланган алимент пуллари қонуний муддатларда ундирилиши таъминланмоқда.
Алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаган қарздорларга нисбатан қонуний чоралар қўлланилиб келинмоқда.
Жумладан, ФИБ Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор И.Кучаровдан ундирувчи Х.Маматова фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган бўлиб, қарздор мазкур алимент тўловларидан қасддан бўйин товлаб келганлиги ҳамда алимент қарздорлиги 13,2 млн сўмни ташкил қилиши аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судига юборилган ҳамда мазкур суднинг 18.10.2023 йилдаги қарорига асосан қарздорга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида алимент тўловидан бўйин товлаган 4 нафар қарздорларга суд қарорига асосан маъмурий жавобгарлик чораси кўрилди.
Бюронинг Зафаробод туман бўлими давлат ижрочиси 2-даражали юрист А.Н.Холосов