Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Матбуот анжумани ўтказилди

Матбуот анжумани ўтказилди

27 июнь 2024 йил
105
0

Жорий йилнинг 27 июнь куни “Ёшлар дафтари” – ёшларга берилаётган имкониятлар бўйича Матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Ёшлар ишлар агентлиги Зафаробод тумани бўлими бошлиғи Бўтаев Марат, туман ОАВ ходимлари ва ёшлар етакчилари иштирок этди. Анжуман даставвал сўз олган Ёшлар ишлар агентлиги Зафаробод тумани бўлими бошлиғи Бўтаев Марат томонидан олиб борилган ишлар бўйича ҳисобот берилди. 

 

Зафаробод туманида “Ёшлар билан индивидуал ишлаш тизими” йўлга қўйилиб, ёшлар тоифаланиб масъул раҳбарларга бириктириш ишлари амалга оширилди. Хусусан, маҳалладаги ёшлар етакчилари орқали ёшларни 3 та асосий тоифаларга ажратилди. Бугунги кунда, туманимизда 14-30 ёшдаги ёшлар сони 12 288 нафарни ташкил этмоқда.  Жумладан, “Яшил” тоифа – 6948 нафар, “Сариқ” тоифа – 4282 нафар ва шулардан 181 нафари “Қизил” тоифада.

Тумандаги 4 793 нафар ёшларни оталиққа олиш ва улар билан манзилли ишлаш тизимини ташкил этиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари томонидан оталиқга олинган. Жорий йилда ижтимоий химояга мухтож 280 нафар ёшлар Ёшлар дафтарига киритилиб, шундан 161 нафар ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий муаммолари хал этилди. Жумладан: 2 нафар ёшлар доимий иш ўринларига жойлаштирилди, 15 нафар ёшларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари учун субсидя ажратилди, 104 нафар ёшларга контракт тўлов маблағлари тўлаб берилди, 8 нафар ёшларга даволаниш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилди, 10 нафар ёшларга сафарбарлик чақирув резерви маблағлари тўлаб берилди, 5 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувохномаси олиш маблағлари тўлаб берилди, 15 нафар ёшларга  замонавий касбларни ўқитиш ўқув марказлари харажатлари қоплаб берилди, 1 нафар ёшларга кредит ажиратиш орқали ўзини банд қилинди, 1 нафар ёшларга фуқаролик паспорти олиш маблағлари тўлаб берилди. Бундан ташқари маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш борасида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун барча маҳаллаларда беш ташаббус олимпиадаси мусобоқалари режа асосида ўтказиб келинмоқда. 

Етакчилар ўзига бириктирилган маҳаллаларда фаолиятини асосий йўналишлари сифатида маданият ва санъатни тарғиб қилиш борасида — «Санъат ғунчалари» кўрик танлови, мақом, бахшичилик ва эстрада бўйича «Ёшлар овози», «Ёш мусаввирлар» танловлари ҳамда «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёт фестивалини ўтказилиши, шунингдек, ёшлар ва болалар театр жамоаларини ташкил этиши белгиланган. Бу борада, туманда белгиланган режа асосида ҳар бир маҳаллада  соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш борасида Беш муҳим ташаббус олимпиадаси доирасида—апрел-май ойлари давомида мини-футбол, футбол, cтритбол, енгил атлетика, стол тенниси, воркоут, шашка бўйича мусобақаларнинг маҳалла, сектор ва туман  босқичлари юқори савияларда ташкил этилди. Бу мусобақаларга жами 2 000 га яқин ёшлар қамраб олинди. Шунингдек  саломатлик учун 5 000 қадам юриш марафонини ўтказиш борасида самарали ишлар ташкил этилган.

Ўтказилган тадбирлар давомида бевосита оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ёритилиб, тадбирда жами 80 нафарга яқин ёшлар тақдирланган. Анжуман давомида туман ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

 

 

 

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар