Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафарободда 14 та 2,8 миллард сўмлик мулклар кредит қарзи сабабли аукцион савдоларига чиқарилди.

Зафарободда 14 та 2,8 миллард сўмлик мулклар кредит қарзи сабабли аукцион савдоларига чиқарилди.

16 октябрь 2024 йил
69
0

Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки қарздор ва кафил фуқаролардан солидир тартибда ундириш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади. Кўп холларда қарздор кредит бўйича мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар

Бюронинг Зафаробод туман бўлими томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг бошидан 1319 дан ортиқ ижро ҳужжати бўйича 24,7 млрд. сўм қарздорлик банк фойдасига ундирилган.

Шунингдек, банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 31 та 7,7 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 14 та 2,8 млрд. сўмлик мулклар электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган.

Бўлим давлат ижрочиси

1-даражали юрист Д.Сайпиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар