Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ИШГА КИРИТИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ШАХСГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ.

ИШГА КИРИТИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ШАХСГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ.

13 июнь 2022 йил
438
0

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди томонидан очиқ суд мажлисида ишга киритишни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

1976 йилда туғилган Х.Хасанов (шахси ўзгартирилган) туман касб-ҳунар мактаби директори ўқув ишлари ўринбосари бўлиб ишлаб келиб, ишга кириш истагида келган Ж.Холов (шахси ўзгартирилган)га ишингни ҳал қилиб бераман деб алдаб, 300 АҚШ долларини мансабдор шахсга пора беришга далолат қилиб, 2021 йил 16 сентябрда хизмат хонасида кимёвий ишлов берилган 300 АҚШ долларини Ж.Холовдан олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Суд, Х.Хасановни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, 2 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми,
28,211-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб, унга 1 йилга таълим соҳасида ва бошқа соҳаларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси С.Низомов.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар