Зафарободда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича хоким билан учрашув бўлди.
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бугунги кунимизнинг энг долзарб масаласи десак, муболаға бўлмайди. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жуда ҳам шахсий, бошқаларга алоқаси йўқдек кўринади, аммо бу ҳаракат миллатимиз равнақига, халқимиз одобига, келажагига, насли-насабига путур етказишдан сақловчи омилдир.
Зафарободда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази иш бошлади. Марказда иштирок этган туман ҳокими Нодирбек Раджапов оиланинг муқаддаслиги ҳақида сўз юритиб, оила инсоният тарихининг ҳамма даврларида, ҳар қандай тузум ва шароитда ҳам кишиларнинг асосий ва муҳим ҳамда шарафли қадриятларидан ҳисобланиб келинганини таъкидлади.
“Оила муқаддас" буни англаб етган инсон, оиласининг тинчлиги ва фаровонлиги учун елиб-югуради. Аёлининг қадрига етиб, уни бахтли қилишга уринади. Ҳаётий тажрибамдан келиб чиқиб, Сиз ёшларга шуни айтмоқчиманки, оила мустаҳкамлиги, эр-хотиннинг бир-бирига бўлган меҳрининг ортиши учун ҳар иккаласининг ҳам иштироки, бир-бирига бўлган ҳурмати катта аҳамият касб этади”, — деди туман ҳокими эндигина турмуш қуриш иштиёқидаги ёшлар билан суҳбатда. 12 нафар ёшларга оила тушунчаси, оиладаги муомила бўйича тушинтиришлар ва таклифлар берилди. Шунингдек Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Мавлоновага керарли вазифалар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.