Зафаробод тумани ҳокимининг Сайёр қабули бўлиб ўтди.
Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.
Бугун туманимизда инсон манфаатларини татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 10 август куни Зафаробод тумани "Узун" ҚФЙда, туман ҳокими Рахманов Ўткирбек томонидан, Сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда туман ҳокими мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Ўтказилган қабул жараёнида уй-жой, моддий ёрдам, ичимлик суви, ички йўллар қурилиши, кадастр, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Мурожаатлар ечими бўйича тегишли ташкилотларга вазифалар юклатилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.