Зафаробод тумани "Ёрқин" ШФЙда прокурор Сайёр қабули бўлиб ўтди.
Одамларни эшитиш, дардига дармон бўлиш – савобли иш. Юртимизда инсон манфаати, унинг бахту саодати олий неъмат сифатида қадр топмоқда.
Жорий йилнинг 17-август куни туман прокурори А.З.Турсунбоев раҳбарлигида Зафаробод туман 2-сектор ҳудудидаги "Ёрқин" ШФЙ аҳолиси ва ёшлар ўртасида Сайёр қабул ўтказди. Ўтказилган қабул жараёнида қатнашган 45 нафар фуқаролардан 14 та мурожаатлар келиб тушди. Сайёр қабулда мурожаатлар бирма-бир тингланди. Қабул жараёнида 8 та дори-дармон, 1 та мотокультиватор, 2 та йўл-шағал, 1 та трансформатор, 2 та сим-ёғоч ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
8 та дори-дармон сўраб мурожаат қилган аҳоли муаммоси жойида ҳал этилди. Шунингдек "Ёрқин" ШФЙ хоким ёрдамчиси тавсияси асосида 1 та мотокультиватор субсидия асосида берилди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Мурожаатлар ечими бўйича тегишли ташкилотларга вазифалар юклатилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди. Бу борада туман прокуратураси томонидан аҳолини муаммолари ўз вақтида ўрганилиб, ижобий хал этиш чоралари кўриб борилади.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.