Зафарободда "Эрта турмушнинг олдини олиш" мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказиляпти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 17 июн куни кенгайтирилган тарзда ўзтказилган видиоселектор йиғилишининг 50-баённинг 19.2-бандида "Оила ва хотин-қизлар" бошқармаси, туман (шаҳар)ларда бўлимлари, Соғликни сақлаш бошқармаси, туман хокимликлари билан биргаликда. жорий йилнинг июл ойидан бошлаб вояга етмаган қизларни эрта турмушга беришга тўлиқ барҳам бериш, исталмаган ҳомиладорликларнинг олдини олишга қаратилган тарқибот ишларини кучайтириш белгилаб қўйилган.
Шу муносабат билан борада Зафаробод туманида ҳам "Эрта туғруқ ва эрта никоҳни олдини олиш" борасида "Лолазор" ҚФЙда "Оила ва хотин-қизлар" бўлими томонидан тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда балоғат ёшига етган ўсмир қизлар, уларнинг оналари иштирок этишди. Тадбирда ёшлар ҳамда уларнинг оналари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.