ТУРМУШ ЎРТОҒИНИ ЎЛИМИГА САБАБЧИ БЎЛГАН АЁЛГА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ЖАЗОСИ ТАЙИНЛАНДИ.
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди томонидан очиқ суд мажлисида турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиб, ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказиб, унинг ўлимига билан тугаган жиноят иши кўриб чиқилди.
1972 йилда туғилган Г.Т. 2022 йил 22 июнь куни ўзи билан бирга истиқомат қилувчи норасмий турмуш ўртоғи А.А. билан ўзаро гап талашиб, тортишиб қолиб, жанжал оқибатида жаҳл устида ошхона пичоғини А.А.нинг қорин соҳасига бир маротаба уриб, эрининг ўлимига олиб келган ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жарохати етказган.
Суд мажлисида судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлган, жабрланувчининг қонуний вакили ва гувоҳларнинг кўрсатувлари тингланган.
Судланувчи Г.Т. илгари 2005 йилда гиёҳвандлик воситасини сотганлиги учун
озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.
Суд, судланувчи Г.Т. га нисбатан жазо тайинлашда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 28-бандида “ЖКнинг 50-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ аёлларга, шунингдек 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо муддати, шу жумладан, жиноятлар мажмуи ва ҳукмлар мажмуи бўйича жазо тайинланаётган ҳолларда ҳам, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси (моддаси қисми) санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси энг кўп муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас” дейилган талабидан келиб чиқиб, Г.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбли деб топиб, ЖКнинг 57-моддаси қўллаб, 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, дарҳол суд залидан қамоққа олинган.
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси С.Низомов