Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ЮРТИМИЗ РАВНАҚИ ВА ИНСОНЛАР ҲАЁТИНИ ЯХШИЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

ЮРТИМИЗ РАВНАҚИ ВА ИНСОНЛАР ҲАЁТИНИ ЯХШИЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

24 декабрь 2022 йил
280
0

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини барча юртдошларимиз қаторида мен ҳам катта ҳаяжон билан тингладим.

Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон сиёсати марказларидан бирига айланаётгани, халқаро ҳамжамият буни кенг эътироф этаётгани ҳам айни ҳақиқат.

Албатта, эришаётган барча ютуқларимиз, инсон қадри улуғ бўлган диёр – Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги дастлабки натижалардир. Биз бунёдкор халқимиз билан бирга бундай эзгу ишларни давом эттирамиз ва олдимизга қўйган катта-катта марраларга албатта эришамиз.

Муҳтарам, юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев таъкилаганидек,

Келгуси йилдан бошлаб туман ва шаҳарларнинг мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилади.

Энди тоифага қараб, туманларнинг иқтисодий ривожланишини белгилаймиз. Тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун солиқ ставкалари ҳар хил бўлади.

Мисол учун, бешинчи тоифага кирувчи, шароити энг оғир бўлган туман учун айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ ставкаларини 1 фоиз миқдорида белгиланади. Мазкур туманлардаги тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг атиги 1 фоизини тўлайди. Якка тадбиркорлар қатъий ставкадаги солиқларни тўлашдан озод этилади.

Худди шундай, бошқа тоифадаги туманларда кредитларга пасайтирилган фоиз ставкаларини қўллаш, инфратузилма ҳаражатларини давлат томонидан қоплаб бериш каби бир қатор енгилликлар берилади.

Бюджет ҳаражатлари, аҳоли ва тадбиркорлар олдидаги мажбуриятларини қисқартирмаган ҳолда, бизнесга солиқ юкини камайтириш бўйича ишлар давом эттирилади. Жумладан, 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга пасайтириш ҳисобидан тадбиркорлар ихтиёрида йилига камида 14 триллион сўм маблағ қолади.

Зафаробод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш

масалалари бўйича биринчи ўринбосари

вақтинча вазифасини бажарувчи Жамшид Адилов.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар