Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

23 май 2023 йил
237
0

Жорий йилнинг 23 май куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 57-сессияси бўлиб ўтди.

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман Адлия бўлими, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман ҳокимлиги молия бўлими, туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, Мажбурий ижро бюронинг туман бўлими, туман Электр тармоқлари корхонаси, ҳоким ёрдамчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов учаска комиссияси аъзолигига тавсия этилган номзодлар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Пенсия жамғармаси туман бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, сиёсий партиялар, фуқаролар йиғинлари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов учаска комиссияси аъзолигига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисида.

2. Зафаробод тумани Халқ қабулхонаси мудирининг 2023 йил ўтган даври мобайнида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг фаолияти  юзасидан ахбороти тўғрисида.

3. Зафаробод тумани Халқ қабулхонаси мудирининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5700-сонли Фармони ижроси юзасидан ахбороти тўғрисида.

4. Зафаробод тумани Халқ қабулхонаси мудирининг туман маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан ахбороти тўғрисида.

5. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарининг туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.

6. Туманда ишсизликни камайтириш ва бандлики таъминлаш, аҳолининг (кам таъминланганлар, ёлғиз қариялар, уй-жойи йўқлар) ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини кўриб чиқиш тўғрисида.

7. 2023 йил 1-чорагида туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилган маблағлар ва улардан фойдаланиш аҳволи тўғрисида.

8. Туман тиббиёт бирлашмасининг соғлиқни сақлаш, хусусан, тез тиббий ёрдам, кафолатланган бепул тиббий ёрдамни кўрсатилиши ҳолати юзасидан ҳисоботи тўғрисида.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш, ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5102 сонли қарори  ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимининг ҳисоботи тўғрисида.

10. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида.

11. Бошқа масалалар.

 

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар