Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг 57-сессияси иккинчи иш куни бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг 57-сессияси иккинчи иш куни бўлиб ўтди.

21 июль 2023 йил
233
0

Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг 57-сессияси иккинчи иш куни туман ҳокимлиги биносида ўтказилади.

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси, Жиззах туманлараро иқтисодий суди, туман адлия бўлими, туман иқтисодиёт ва молия бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, ҳоким ёрдамчилари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, сиёсий партиялар, фуқаролар йиғинлари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2023 йил 6 ойлиги давомида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда  секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан Зафаробод тумани маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан ахбороти тўғрисида;

3. Жиззах туманлараро иқтисодий суди томонидан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида;

4. Туман адлия бўлими томонидан 2023 йил 2-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан Ахбороти тўғрисида;

5. Туман прократураси томонидан 2023 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

6. Сектор раҳбарларининг ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” асосида амалга ошираётган ишлари юзасидан ҳисоботлари тўғрисида;

7. Зафаробод туманида “Оғир” тоифага киритилган ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида;

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шерикчилик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги ПҚ-118-сонли қарорига асосан Зафаробод туманидаги ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини модернизация қилиш ишлари учун “хусусий шериклар”ни танлаб олиш тўғрисида;

9. Халқ депутатлари туман Кенгашининг регламентига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида;

10. Тумандаги моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож фуқароларни “Темир дафтар”га киритиш тўғрисида;

11. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;

12.  Бошқа масалалар.

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар