Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

08 август 2023 йил
187
0

Жорий йилнинг 8 август куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 58-сессияси бўлиб ўтди. 

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, вилоят адлия бошқармаси,  сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Мажбурий ижро бюронинг туман бўлими, туман иқтисодиёт ва молия бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, сиёсий партиялар, фуқаролар йиғинлари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божининг туман бюджети даромадига келиб тушадиган қисмидан 10 фоизгача камайтириш орқали давлат божининг 20 фоизгача бўлган қисмини хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус тасарруфида қолдириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида;

2. Мажбурий ижро бюронинг Зафаробод туман бўлими томонидан жорий йилнинг 6 ойлик фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

3. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида;

4. Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 2-чорак якуни билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган маблағлари ҳисобидан маблағ йўналтириш тўғрисида;

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

6. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар