Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Зафаробод туман Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Зафаробод туман ҳокимлиги мажлислар залида “Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Зафаробод туман Кенгашининг ташкилий йиғилиши” бўлиб ўтди. Йиғилишни Зафаробод туман ҳокими Ўткирбек Рахманов бошқариб борди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этиш биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлаш ҳамда маҳалла уюшмасинининг фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сонли қарори ва 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сонли фармонидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида маъруза қилди. Шундан сўнг Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ҳуррият Исроилова давлатимиз раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар ҳақида сўз юритди.
Ташкилий йиғилишда “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Бўтаев, “Узун” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Хожиевлар ҳам сўзга чиқиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини янада кучайтириш, маҳаллаларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Шунингдек, ташкилий йиғилишда маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Жиззах вилоят Кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатлар сайланди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.