Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

28 сентябрь 2023 йил
106
0

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 59-сессияси бўлиб ўтди. 

 

 

Вилоят Кенгаши депутати, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Халқ қабулхонаси мудири, вилоят адлия бошқармаси,  сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман иқтисодиёт ва молия бўлими, туман камбағаликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари,  Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, ҳоким ёрдамчилари, сиёсий партиялар, фуқаролар йиғинлари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

 Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан туман маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан  ахбороти тўғрисида;

2. Туман прокурори, 2-сектор раҳбарининг “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб қувватлаш юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

3. Туман ИИБ бошлиғи, подполковник Б.А.Мусурмоновнинг 2023 йил давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

4. 2023 йил июл-август ойлари давомида туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

5. Нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божининг туман бюджети даромадига келиб тушадиган қисмидан 10 фоизгача камайтириш орқали давлат божининг 20 фоизгача бўлган қисмини хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус тасарруфида қолдириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида;

6. “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ғолиб деб топилган лойиҳаларини молиялаштириш юзасидан Манзилли рўйхатни тасдиқлаш ҳамда маблағлар йўналтириш тўғрисида;

7. Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан берилган таклифларни кўриб чиқиш тўғрисида;

8. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;

9. Бошқа масалалар.

Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар