Аҳолининг дарду ташвишларини ҳал этиш бош мақсадимиз бўлиб қолаверади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2023 йил ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида Ахборот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида жисмоний ва юридик шахсларнинг 3043 та мурожаатлардаги 3372 та масалаларининг 2232 таси ёки 66,1 % ижобий хал этилишига эришилган. Бугунги кунда 308 таси ўрганиш жараёнида бўлиб ижроси туман халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда хато ва камчиликларга йўл қўйган идора раҳбарларига 36 маротаба кўрсатма хатлари юборилган. Мурожаатлар билан ишлашда ва уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш фаолияти юзасидан 27 маротаба тақдимномалар юборилиб,
13 нафар шахсларга огоҳлантириш, 4 нафар шахсга хайфсан жазо чораси, 2 нафар шахслар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. 3 нафар мансабдор маъмурий жавобгарликка тортилган. Халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгашига Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, секторлар фаолияти ва ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан 14 маротаба Ахборотлар киритилиб, сектор раҳбарлари ва бошқа идора раҳбарлари хисоботлари эшитилган. Туман Халқ қабулхонаси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан 7 маротаба телевиденияларда кўрсатувлар намойиш этилган. 1 маротаба туманнинг Зафар йўлидан газетасида мақолалар чоп этилган. Шу билан бирга Зафаробод туман Халқ қабулхонаси томонидан мурожаатлар билан ишлаш давомида
Зафаробод туманида бир неча йиллардан буён электр энергиясидаги муаммолардан аъзият чекиб келаётган “Узун” ҚФЙ нинг Боғиэрам, Элпарвар кўчалари ва Шолипоя участкаси ҳамда Наврўз махалласида истиқомат қилувчи 216 та хонадонда яшовчи 864 нафар аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 115-дона темир бетон устунлари ўрнатиб берилган. “Нурафшон” ШФЙ нинг Янгиобод, Фарход ва Накуртсой кўчалари истиқомат қилувчи 155 та хонадон учун 66 дона темир бетон устунлари ўрнатилиб, 2,7 км 0,4 кВ электр тармоғи тортиб берилган. “Чимқўрғон” ҚФЙ, Балиқли махалласи ва Яхши ният қўчасида истиқомат қилувчи аҳоли учун 68-дона темир бетон устуни ва 1-дона 160 кВА ТП ўрнатиб берилган. “Ёрқин” ШФЙ, Учма ва Анхорбўйи кўчаларига 1,5 км 0,4 кВ электр хаво тармоғи 1-дона 160 кВА трансформатор, 36-дона темир-бетон устунлари ўрнатилиб, 1200 метр СИП 35/2 кабель тортиб берилган. “Писталикент” ШФЙ да аҳоли мурожаатлари асосида 20-дона бетон устуни, Лолазор ҚФЙ Мураббийлар кўчасига 25-дона темир бетон устуни ўрнатилди.
“Самарқанд” МФЙ да 77-дона темир бетон устунлари ўрнатилиб, 0,250 км 0,4 кВ хаво тармоғи тортиб берилди. Бир неча йиллардан туманнинг Самарқанд МФЙ, Самарқанд, Лолазор, Бодомзор, Анваротин, Уйғун, Ж.Мангуберди, Обод диёр, Пахтазор кўчаларида жойлашган уйларда яшовчи 190 та хонадоннинг 940 нафар аҳолиси узоқ йиллардан буён туман марказига мактаб, боғча, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа идораларга келишда зовур устда кўприк йўқлигидан аъзият чекиб, кўприк қурилишида ёрдам сўраб мурожаат қилиб келишар эди. Ушбу фуқаролар учун зовур устидан 2 та кўприк қуриб берилиб, фойдаланишга топширилди.
“Самарқанд” махалласи ташкил топгандан буён маъмурий биноси йўқлиги туфайли турли хил нотурар биноларда сарсон бўлиб фаолият кўрсатиб келар эди. 2023 йилда “Обод махалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” дастури асосида Самарқанд махалласига маъмурий бино, профилактика инспекторига хизмат уйи қуриб берилди. Халқ қабулхонаси назорати остида 69 нафар фуқароларнинг алимент пуллари ундириб берилди. 80 нафар фуқароларнинг ишга жойлашишда ёрдам кўрсатилган. 152 нафар фуқароларга бир маротабалик, 99 нафар фуқароларнинг даволаниши учун 150 000 000 сўмдан ортиқ моддий ёрдам пуллари ажратиб берилди. 68 нафар уй-жойи таъмирга мухтож фуқароларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилишига ёрдам кўрсатилди.
38 нафар фуқароларнинг Тиббий кўрикдан ўтказиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш, дори-дармонлар билан таъминлаш, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, даволанишга ордер олишда ёрдам сўраб қилган мурожаатлари қаноатлантирилган. 26 нафар фуқароларнинг иш хақлари ва қарздорликлари олиб берилишида ёрдам кўрсатилган. 139 нафар фуқароларнинг ичимлик сув таъминотидаги муаммолари бартараф этиб берилган.
Аҳоли мурожаатлари ва Халқ қабулхонаси ташаббуси билан 2023 й давомида туман ҳудудидаги тупроқли ва таъмирга мухтож бўлган Самарқанд МФЙ да 310 м, Узун ҚФЙ да 150 м, Чўлигулистон ҚФЙ да 150 м, Лолазор ҚФЙ да 2240 м, Ёрқин ШФЙ да 1770 м, Чимқўрғон ҚФЙ да 8570 м жами 13190 м ички йўллар шағаллаштириб берилди.
Узоқ йиллардан буён таъмирга мухтож бўлиб келаётган Самарқанд МФЙ худудидаги 1,3 км ички йўллар битон қоплама билан таъмирланди. Узун ҚФЙ худудида 2115 м, Бирлик ҚФЙ худудидаги 1700 м ички йўлларга асфалт қоплама тўшалиб фойдаланишга топширилди.
Бу орқали сал кам 350 тадан ортиқ хонадонда яшовчи аҳоли кўчалари сифатли йўл қилиб берилиб, узоғи яқин бўлишига эришилди (Бу борада аҳоли телевиденияларда ўз миннатдорчилигини билдириб келмоқда). Туманнинг Узун ҚФЙ, Шолипоя участкаси, Чароғон кўчаларида яшовчи 170 дан ортиқ хонадон, Самарқанд МФЙ, Самарқанд, Лолазор, Бодомзор, Анваротин, Уйғун, Ж.Мангуберди, Обод диёр, Пахтазор ва Нодирабегим кўчаларида яшовчи 269 дан ортиқ хонадон соҳиблари узоқ йиллардан буён йилнинг ёз фаслида кунлар исиб кетиши натижасида тоза ичимлик суви етишмаслигидан норози бўлиб келишар эди.
“Узун” ҚФЙ худудидаги 1974 йилда қурилган сув сақлаш иншоати ўтган йиллар давомида таъмирланмаган ва ачинарли ҳолатга келиб қолган эди. 2023 йил давомида ушбу Сув сақлаш иншоатини қайта таъмирлаб, аҳоли фойдаланиши учун топшириш жараёнида турибди. Бу орқали юқорида кўрсатилган хонадонларнинг тоза ичимлик сувига бўлган талаби қондирилади. Узун ҚФЙ, Шолипоя участкасида яшовчи 89 тадан ортиқ хонадон сизот сувлари кўтарилиши, ёғингарчилик вақтида ховлиси ва йўлларда сув тўпланиб қолишидан азият чекиб келар эди.
Ушбу фуқаролар учун 1 дона тик вертикал дренаж қуриб берилиб, сизот сувлари кўтарилиши ва ёғингарчилик вақтида сув тўпланиб қолиши бартараф этиб берилди. Пахтакор туманидан (Зафаробод туманининг Ёрқин ва Бирлик махаллаларига тоза ичимлик суви Пахтакор туманидан келади.) келувчи сув қувурларининг яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги, авария ҳолатларининг рўй бериши оқибатида туманинг Ёрқин ШФЙ, Бирлик ҚФЙ ахолиси ичимлик суви етишмаслигидан азият чекиб келар эди.
2023 йил давомида Пахтакор туманидан Зафаробод туманига келган 8 км дан ортиқ сув қувирлари қайта таъъмирланиб, Бирлик ҚФЙ худудидаги 1293 та, Ёрқин ШФЙ худудидаги 1245 та хонадонда яшовчи фуқаролар тоза ичимлик суви билан таъминланди. 2023 йилда Халқ қабулхоналари томонидан ҳал этилмаган муаммолар ва эришилмаган натижалар тўғрисида маълумот.
Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда 2023 йил давомида туман худудидаги ва туман туман худудидан ўтган 4Р-32 "Янгиер ш.-Пахтакор ш.- Жиззах-Чимқорғон" йўли, 4Р-37 Жиззах ш-Чимқўрғон қ автомобиль йўлидан, “Ҳуаксин цемент Жиззах” МЧЖ, “Жиззах Семент Плант” МЧЖ ва 8 та карерлардан чиқарилаётган махсулотларни ҳудудларга тарқатувчи 80-100 тонналик транспорт воситаларининг узлуксиз харакатланиши натижасида ҳамда аномал совуқ, қишки қор ва ёмғирлар тасирида 70 км йўллар яроқсиз холатга келиб қолган. 4Н-1225А " Жиззах-Чимқорғон-Арнасой кўрфази"автойўлинидан шохобча "Мустақиллик "ФУга т автомобил йўлининг аномал совуқ, қишки қор ва ёмғирлар тасирида йўллар яроқсиз холатга келиб қолган. 4К-257 "Чимқорғон қ-Тузкон кўли" автомобил йўлининг ПК 0-8 км аномал совуқ, қишки қор ва ёмғирлар тасирида йўллар яроқсиз холатга келиб қолганлиги оқибатида ахоли туман маркази бошқа маҳаллалар ва шахарга чиқишда азият чекиб келмоқда. Ушбу муаммоларни бартараф этиш ишлари 2023 йилда бошланиб, оҳирига етказилмаган.
Бирлик ҚФЙ, Олмазор маҳалласидан қатновчи 1-11-синф ўқувчилари сони умумий 351 нафарга етганлиги, шундан З-сонли умумий ўрта таълим мактабидан 247 нафар ва 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида 104 нафарни ташкил этади. Маҳалладан мактабларга қатновчи йўлда транспорт қатновларининг кўплиги ва шагал тўшамалар билан қопланганлиги, маҳалланинг айрим қисмларидан экин экиладиган ерлардан оралаб ўтадиган ҳудудлари борлиги аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича бундан икки йил олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октабрдаги “2018-2019-йилларда Жиззах вилоятининг Зафаробод туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги 852-сонли қарорининг 6-иловаси Таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш чора-тадбирларининг 13-бандида “Бирлик” ҚФЙ ҳудудида 120 ўқувчи ўринли 3-сонли мактаб филиал биносини қуриш масаласи киритилган бўлсада, ҳозирги кунга қадар маблағ ажратилмаганлиги сабабли қарор ижроси таъминланмай қолмоқда.
Чимқўрғон ҚФЙ худудида жойлашган (Чимқўрғон ҚФЙ дан 8 км узоқликда) Балиқли махалласида 116 та хонадонда 434 та аҳолига 1 дона санитария талабларига жавоб бермайдиган тоза ичимлик сув крани ўрнатилганлиги сабабли аҳоли тоза ичимлик сув таъминотидаги муаммолардан азият чекиб келмоқда. Туманнинг Узун ҚФЙ худудида 2017 йилда қурилган икки қаватли 2 та уй-жойларнинг қурилиши сифатсиз даражада бўлганлиги оқибатида бугунги кунга қадар фуқароларнинг норозилигини келтириб чиқариб, фуқароларнинг турли хил идораларга мурожаат қилишига сабаб, бўлмоқда. Асосий муаммо: Икки қаватли уй-жойларнинг ер тўласи (подвал) қисмидаги канализация тармоқларидаги носоз-ликлар сабабли ер тўлада сув тўпланиб қолмоқда, натижада ушбу уйларнинг пойдевор қисми емирилишга сабаб бўлмоқда. Зафаробод тумани Бирлик қишлоқ фуқоралар йиғини худудида жами 8000 минга яқин ахоли яшаб истиқомат қилади. Шундан Махалланинг А.Темур ва А.Ўтар кўчасида 2170 та ахоли ёки 524 та хонадон мавжуд бўлиб, ушбу хонадонларнинг томорқа майдонларига 5 йилдирки яъни 2018 йилдан буён оқар сув келмайди. Бунинг натижасида 524 та хонадон томорқасидаги экинлар ва кўп йиллик дарахтлар қуриб кетмоқда, экология ва атроф мухитга, ахоли саломатлиги салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Ушбу махалладаги ахоли томорқасидаги экинлар ва кўп йиллик дарахтларни сақлаб қолиш учун оқар сув билан таъминлаш бўйича таклиф.
а) Зафаробод СИУ ва С.Рахимов СИУ ўртасидан ўтган каналдан ахоли яшаш жойигача 2 км масофага алохида темир бетон латок ўрнатиш.
б) Махаллага кириш жойидан яъни А.Ўтар кўчаси бошидан 2 дона ер тагидан (артизан қудуқ) электронасос орқали сув тортиб бериш.
Натижада ахолининг экинли майдонлари ва энг асосийси кўп йиллик дарахтлар сув билан таъминлаш шароити яхшиланади ва хосилдорлик ортади. Махалладаги 524 та хонадон оқар сув билан таъминланиб, "Яшил Макон" дастури хам амалга оширилиб борилади. Натижада Махаллада яшовчи аҳолини узлуксиз ва сифатли сув билан таъминлаш имконияти бўлиб, ахоли муаммолари ижобий хал этилади.
Ғайрат Хусанов,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири