Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТМИШ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТМИШ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

30 январь 2024 йил
82
0

Жорий йилнинг 30 январь куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 63-сессияси бўлиб ўтди. 

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман Адлия бўлими, туман ИИБ ўринбосари, туман камбағаликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман иқтисодиёт ва молия бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси, "Жиззах сув таъминоти" МЧЖ Зафаробод туман филиали, “Зафарободтумангаз” газ таъминоти бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман ободонлаштириш бошқармаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда унинг доимий комиссияларининг 2024 йил учун иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2023 йил давомида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда  секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан туман маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан  ахбороти тўғрисида;

4. Сектор раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга ошираётган ишлари тўғрисида;

5. Туман прокуратураси томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

6. Туман адлия бўлими томонидан 2023 йил 4-чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;

7. Туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида;

8. Туманда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжаликлари корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳаларни тасдиқлаш тўғрисида;

9. 2023 йил давомида туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

10. Бошқа масалалар.

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар