ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТМИШИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 60-сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари, туман адлия бўлими, ҳоким ўринбосарлари, туман иқтисодиёт ва молия бўлими, туман камбағаликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси, "Жиззах сув таъминоти" МЧЖ Зафаробод туман филиали, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, ҳоким ёрдамчилари, сиёсий партиялар, фуқаролар йиғинлари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2023 йил 9 ойлиги давомида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан туман маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан ахбороти тўғрисида;
3. Сектор раҳбарларининг “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишлари юзасидан ҳисоботлари тўғрисида;
4. Туман адлия бўлими томонидан 2023 йил 3-чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;
5. Нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божининг туман бюджети даромадига келиб тушадиган қисмидан 10 фоизгача камайтириш орқали давлат божининг 20 фоизгача бўлган қисмини хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус тасарруфида қолдириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида;
6. Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 3-чорак якуни билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган маблағлари ҳисобидан маблағ йўналтириш тўғрисида;
7. Туман ҳокимлигининг ер майдонларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиб келаётган фермер хўжаликлари билан туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан Иқтисодий судга даъво ариза киритиш бўйича таклифи муҳокамаси тўғрисида;
8. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;
9. Бошқа масалалар.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.