Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЕТМИШИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЕТМИШИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

31 июль 2024 йил
247
0

Жорий йилнинг 31 июль куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 70-сессияси бўлиб ўтди.

 

 

Сессияда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутатлари Исроилов Алишер Худжамович, Ўтагул Байжанова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири, ҳоким ўринбосарлари, туман адлия бўлими, Бош прокуратура ҳузуридаги Иктисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг туман бўлими, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг туман бўлими, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман иқтисодиёт ва молия бўлими, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, АТБ Агробанк туман филиали, “Жиззах сув таъминоти” туман филиали, “Зафарободтумангаз” газ таъминоти бўлими, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси,  туман электр таъминоти, туман Ободонлаштириш бошқармаси, туман уй-жой қурилиш ва архитектура бўлими, коммунал хизмат, маҳалла раислари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

 

 

 

 Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисида;

2. Зафаробод тумани сайлов комиссияси аъзолигига  номзодларни тавсия этиш тўғрисида;

3. Туман ҳокимининг ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2024 йил 1 ярим йиллиги давомида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5700-сонли фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонасининг ахбороти тўғрисида;

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан “Туман маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан”  ахбороти тўғрисида;

7. Сектор раҳбарларининг ҳудудда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ҳудудларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг бажарилиши юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

8. Туман адлия бўлими томонидан 2024 йил 2-чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;

9. Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иктисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Зафаробод туман бўлими томонидан бюджет маблағларини талон-торож қилиш  ҳолатлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2024 йил 30 январдаги КҚ-666 сонли қарорига асосан 2 чоракда “Ташаббусли бюджет” жамғармаси ҳисобидан амалга оширилган ишлар тўғрисида;

12. Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарининг тумандаги ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, табиий газ таъминоти ва чекка ҳудудларга суюлтирилган газ етказиб бериш, канализация тизимини яхшилаш, куз-қишга тайёргарлик ҳолати, айниқса, ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

13. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

14. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

15. “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Зафаробод тумани филиали томонидан 2024 йил биринчи ярим йиллик давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар