Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТМИШ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТМИШ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

05 декабрь 2023 йил
62
0

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 61-сессияси бўлиб ўтди. 

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман камбағаликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман ИИБ ўринбосари, туман электр тармоқлари корхонаси, "Жиззах сув таъминоти" МЧЖ Зафаробод туман филиали, туман Ободонлаштириш бошқармаси, туман тижорат банклари, туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси, фуқаролар йиғинлари раислари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан туман маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан  ахбороти тўғрисида;

2. Зафаробод туманида банклар томонидан ажратилган кредитлар қайтими ҳамда мавжуд муаммоли кредит қарздорликларини ундириш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида;

3. “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандлари тўлиқсиз оилада тарбияланаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 285-сонли қарори ижроси тўғрисида;

4. 2023 йил сентябрь, октябрь ва ноябрь ойлари давомида туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

5. “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг тумандаги ижроси тўғрисида.

6. Зафаробод туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

7. Зафаробод туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

8. “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Зафаробод туман филиали томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

9. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;

10. Бошқа масалалар.

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар