Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТМИШ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТМИШ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

26 февраль 2024 йил
157
0

Жорий йилнинг 26 февраль куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 64-сессияси бўлиб ўтди. 

 

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи, мажбурий ижро бюронинг туман бўлими, туман камбағаликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман иқтисодиёт ва молия бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси, "Жиззах сув таъминоти" МЧЖ Зафаробод туман филиали, туман Ободонлаштириш бошқармаси,   туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман ёшлар агентлиги бўлими, туман спорт мактаби, маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

 

 Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан туман маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан  ахбороти тўғрисида;

2. 2023 йил давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

3. 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат қарорлари билан тасдиқланган дастурлар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

4. “Яшил боғ” ва “Ҳокимлик боғи” ташкил этиш тўғрисида;

5. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида;

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида  2024 йил 18 январдаги “2024 йилда инвестиция, экспорт ва ҳалқаро ҳамкорлик йўналишлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вазирлик ва идораларнинг устувор вазифалари тўғрисида”ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиш баёнининг 55-банди ижросини таъминлаш  тўғрисида;

7. “Аёллар дафтари” нинг 5-босқичига хотин-қизларни киритиш тўғрисида;

8. Мажбурий ижро бюронинг Зафаробод туман бўлимининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисида;

9. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича белгиланган мақсадларнинг ижросини ҳудудларда амалга оширилишини ўрганиш ва натижасини муҳокама қилиш ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида;

10. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида;

11. Жиззах вилояти ҳокимининг 2024 йил 9-февралдаги «Ў.Рахмановни Зафаробод туман ҳокими лавозимидан озод қилиш тўғрисида»ги 76-3-0-Қ/24-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида;

12. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан ўз сайловчилари олдида ахборот бериш тартибини тасдиқлаш тўғрисида;

13. Ховос транспорт прокуратурасининг 2024 йил 9 февралдаги “Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида”ги № 15/15-/23-сонли тақдимномаси муҳокамаси тўғрисида;

14.  Бошқа масалалар.

 

 

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар