ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЕТМИШ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 73-сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Зафаробод тумани Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими, туман кабағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман иқтисодиёт ва молия бўлими, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ, туман маданият бўлими, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан туман маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан ахбороти тўғрисида;
2. Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида;
3. Туман иқтисодиёт ва молия бўлимининг туман маҳаллий бюджетнинг 2024 йил 1-ярим йиллик ҳисоботи тўғрисида;
4. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
5. Туман тиббиёт бирлашмасининг соғлиқни сақлаш, хусусан, тез тиббий ёрдам, кафолатланган бепул тиббий ёрдамни кўрсатилиши ҳолати юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
6. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича белгиланган мақсадларнинг ижросини туманда амалга оширилиши ҳамда туманда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида;
7. Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Зафаробод тумани бўлими томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
8. Зафаробод тумани буйича 2024 йил куз-қиш даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида;
9. Зафаробод тумани маданият бўлими томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
10. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг туманда чорва моллари ва ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш, эпизоотик осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.