Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Алимент пулларини тўламаслик қонун олдида жавоб беришга сабаб бўлади.

Алимент пулларини тўламаслик қонун олдида жавоб беришга сабаб бўлади.

30 сентябрь 2024 йил
94
0

Бюронинг Зафаробод туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 25.10.2021 йилдаги 2-1301-2102/12093-сонли ижро ҳужжатига кўра қарздор Х.М ҳисобидан Г.М фойдасига  нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан қарздор Х.М давлат ижрочиси томонидан бир неча маротаба оглантирилишига қарамасдан алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Жорий йилнинг 03 июль куни қарздор Х.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув  эълон қилинган.

Олиб борилган қидирув натижаларига кўра қарздор 25.09.2024 йилда топилиб, Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлимига олиб келиниб, шу кунинг ўзида қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан давлат ижрочиси томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган хамда мазмунан кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди томонидан 25.09.2024 йилдаги қарорига кўра қарздор Х.Мга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига  асосан тўланмаган 30.036.933 сўм алимент қарздорлик учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Бўлим давлат ижрочиси

1-даражали юрист Л.У.Каримов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар