Ҳоким қабули.
Аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатлар қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда самарали механизмга айланиб, амалда ўзини тўла оқлади. Албатта, ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди. Замон билан ҳамқадам бўлиш, керак бўлса, ундан бир қадам илгари одимлаш – бугунги кун талаби. Шу маънода, биз яшаётган ҳозирги шиддатли давр, олдимизга қўйган улкан мақсадлар барча соҳаларда бўлгани каби мазкур муҳим йўналишда ҳам ўтган қисқа даврда орттирилган ижобий тажрибаларни янада такомиллаштириш, уни мазмун жиҳатидан ривожлантиришни талаб этмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 26 август куни Зафаробод тумани ҳокимлиги биносида, туман хокими Рахманов Ўткирбек томонидан, фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда асосан фуқароларни қийнаб келаётган уй-жой, моддий ёрдам, тиббий ёрдам, ичимлик суви, ички йўллар қурилиши, ободончилик, газ, элекр энергияси, бандлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.