Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Зафаробод туманида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

07 март 2024 йил
65
0

Бугун Зафаробод тумани “Беклар” тантаналар саройида туман ҳокими ташаббуси билан 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

 

Юртимизга ҳар йили баҳор фаслининг илк даракчиси каби кириб келадиган бу байрамни гўзаллик ва нафосат айёми сифатида шоду хуррамлик билан нишонлаймиз. Унинг айнан баҳор фаслида нишонланиши ҳам ўзига хос мазмунга эга. Бу мазмун шундан иборатки, ўзининг гўзаллиги, меҳри, саховати билан аёл зоти баҳорга, мана шу бетакрор фаслга жуда-жуда ўхшаб кетади.

 

Байрам тадбирида сўз олган туман ҳокими Ғайратжон Эшпулатов хотин-қизларни бугунги байрам билан самимий табриклаб, бир гуруҳ фаол хотин-қизларга байрам совғаларини топширди. Шундан сўнг туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

 

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар